Ҳимоячи Тео Эрнандес старт олган Жаҳон чемпионати ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди ва турнир фаворитларини айтиб ўтди. Улар қаторига, табиийки, амалдаги вице-чемпион бўлмиш Франция терма жамоасини ҳам киритди.
“Аёнки, Франция терма жамоаси Жаҳон чемпионати фаворитлари қаторида. Испания ва Германия жамоалари билан биргаликда. Лекин бошқа кучли жамоалар ҳам бор. Биз ўзимизга ишонамиз, бироқ рақибга паст назар билан қарамаслик керак. Умид қиламанки, бу ажойиб Жаҳон кубоги бўлади”, — дея Тео Эрнандеснинг сўзларини келтиради Испаниянинг Diario AS нашри.
Франция терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк ўйинини Сенегал терма жамоасига қарши ўтказади.













