Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Оуэн: “Чорак финалдан паст бўлган ҳар қандай натижа Англия учун муваффақиятсизлик бўлади”

Баҳо:
+ | -

Собиқ ҳужумчи Майкл Оуэн старт олган Жаҳон чемпионатида Англия терма жамоасидан катта натижалар кутмоқда. Унинг фикрича, инглизлар миллий жамоаси учун чорак финалдан паст бўлган ҳар қандай натижа ҳалокатга тенг бўлади.

“Менинг ҳисоблашимча, чорак финалдан паст бўлган ҳар қандай натижа омадсизликдир. Таркибимиз истеъдодларга тўла, биз бундай имкониятдан фойдаланмай қолишимиз мумкин эмас. Бошқа масала — қуръада жуда ноқулай рақиб тушиб қолиши мумкин. Аммо жамоамиз амбицияли бўлиши керак”, — дея Оуэннинг сўзларини келтиради derbyderbyderby.it.

Инглизлар ўз тарихида фақат бир марта — роппа-роса 60 йил муқаддам, 1966 йилда Жаҳон чемпиони бўлишган.

Киритилди: 07:04, 12.06.2026.
Ўқилди: 241 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик