Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Триппьер шартнома имзолаган бўлса-да, “Вулверхэмптон”га ўтишдан бош тортиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Ҳафта бошида “Вулверхэмптон” ҳимоячи Киран Триппьернинг трансферини эълон қилган эди — 35 ёшли футболчи 1 июлдан кучга кириши керак бўлган шартномага қўл қўйганди. Бироқ орадан бир неча кун ўтиб, “бўрилар” кутилмаганда бош мураббий Роб Эдвардсни лавозимидан бўшатди.

Эндиликда Триппьер ўзини алдангандек ҳис қилмоқда, чунки унинг “Вулверхэмптон”га ўтиш қарорида айнан Эдвардс қўл остида ўйнаш асосий омил бўлган эди, мутахассис футболчини ўз жамоасида кўришни жуда ҳам хоҳлаганди.

Sky Sports нашрининг хабар беришича, ҳозирда Триппьер ўз вариантларини, жумладан, ҳали кучга киришга улгурмаган шартномани бекор қилиш имкониятларини ўрганмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Вулверхэмптон” Премьер-лигада 20-ўринни эгаллаб, Чемпионшипга равона бўлган эди.

Киритилди: 07:41, 12.06.2026.
Ўқилди: 290 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик