Амстердамнинг “Аякс” клуби янги дарвозабон билан шартнома имзолаш устида ишламоқда. Турли манбалар бир неча бор хабар берганидек, Нидерландия клуби шу ёзда “Барселона”ни тарк этадиган Марк-Андре тер Штегенга даъвогарлик қилмоқда.
Инсайдер Николо Скиранинг маълумотларига кўра, амстердамликлар германиялик посбон бўйича музокараларни давом эттиришмоқда, шунингдек, Миланнинг “Интер” клуби аъзоси Янн Зоммер юзасидан ҳам сўров юборишган.
Transfermarkt портали экспертлари 34 ёшли тер Штегеннинг трансфер баҳосини 3 миллион еврога, 37 ёшли Зоммернинг нархини эса 2 миллион еврога баҳолашмоқда. Биринчисининг шартномаси икки йилдан кейин якунига етади, швейцариялик посбон эса шу ойнинг охиридаёқ эркин агентга айланиши мумкин.













