Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

“Монако”да Фатини “Барселона”дан сотиб олишда қийинчиликлар юзага келди

Баҳо:
+ | -

“Барселона” ҳужумчиси Ансу Фатининг “Монако”га трансфери барбод бўлиш арафасида турибди. Монегасклар 23 ёшли футболчини “кўк-анорранглилар”дан 11 миллион еврога сотиб олиш бандини фаоллаштиришга рози бўлишган, бироқ испаниялик футболчининг маоши жиддий муаммо бўлиб қолмоқда, деб хабар беради Sport нашри.

Келгуси мавсум бошидан бошлаб Фатининг “Барселона” билан амалдаги шартномасига кўра оладиган йиллик маоши 14 миллион еврогача кўтарилади. “Монако” бунча миқдорда маош тўлашга тайёр эмас, форвард эса ҳозирча ён беришни хоҳламаяпти.

Ансу Фатининг Каталония гранди билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Ўтган мавсумда у Францияда ижара асосида тўп суриб, ўтказилган 30 та ўйинда 12 та гол уришга муваффақ бўлди.

Киритилди: 08:04, 12.06.2026.
Ўқилди: 435 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик