Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Ибрагимович: “Агар билишни истасангиз — мен Месси ва Роналдудан яхшироқман”

Баҳо:
+ | -

Швециялик собиқ ҳужумчи Златан Ибрагимович ўзига содиқ қолган ҳолда жамоатчиликни ҳайратда қолдиришда давом этмоқда. Бу сафар у Лионель Мессининг ўйинларидан завқ олаётган америкалик футбол ишқибозларига ўзининг аргентиналик футболчидан, шунингдек, Криштиану Роналдудан ҳам устун эканлигини маълум қилди.

“Мен Мессини танийман, биз у билан “Барселона”да бирга ўйнаганмиз. Месси ва Роналду каби футболчилар ҳақидаги фикрлар ҳар ҳафта ўзгариб туради. Аммо агар сиз Златаннинг энг ёмон талқинини олмоқчи бўлсангиз ҳам, шундай дейман — мен Месси ва Роналдудан яхшироқман”, — дея Златан Ибрагимовичнинг сўзларини келтиради pianetamilan.it.

Эслатиб ўтамиз, Златан Ибрагимович ҳам, Месси каби, ўз вақтида Шимолий Американинг МЛС лигасида тўп тепган.

Киритилди: 08:11, 12.06.2026.
Ўқилди: 923 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик