Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри айни пайтда жуда яхши спорт формасида бўлиб турган бир жамоани алоҳида ажратиб кўрсатди.
“Испания ва Аргентина — ҳозирги вақтда энг яхши спорт формасида бўлган икки жамоадир”, — дея Родрининг сўзларини келтиради The Touchline.
Испанияликлар амалдаги Европа чемпионлари, аргентиналиклар эса амалдаги жаҳон чемпионлари ҳисобланишади. Қайд этиш лозимки, 2024 йилги Евродаги муваффақиятдан сўнг Родри “Олтин тўп”ни қўлга киритган эди.
Испания терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иштирокини душанба куни, 15 июнда бошлайди. Шу куни Луис де ла Фуэнте шогирдлари Кабо-Вердега қарши майдонга тушишади. Кейинчалик “қизил фурия”ни Саудия Арабистони ва Уругвайга қарши ўйинлар кутмоқда.













