Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Рожерс иккита топ-клуб ўртасида танлов қилади

Баҳо:
+ | -

“Астон Вилла”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Морган Рожерс ҳали ўз келажаги борасида бир қарорга келмади. 23 ёшли футболчига бир қатор грандлар қизиқиш билдираётгани анчадан бери айтиб келинади, бироқ айни пайтда инглиз футболчиси фақат иккита вариантни жиддий кўриб чиқмоқда. Гап Лондоннинг “Арсенал” клуби ва “Бавария” ҳақида кетмоқда, деб хабар беради журналист Стив Кей.

Футболчининг вакиллари аллақачон ҳар иккала клуб билан музокаралар ўтказишган. “Астон Вилла” Морган Рожерс учун тахминан 100 миллион фунт стерлинг (бу деярли 116 миллион еврога тенг) талаб қилмоқда. Хавбекнинг “виллаликлар” билан амалдаги шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган, унинг трансфер бозоридаги нархи эса, Transfermarkt талқинига кўра, 90 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 09:46, 12.06.2026.
Ўқилди: 337 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик