Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Оуэн: “Рэшфорд — “Арсенал” учун ажойиб вариант”

Баҳо:
+ | -

Англиялик собиқ ҳужумчи Майкл Оуэннинг ҳисоблашича, Маркус Рэшфорд Лондоннинг “Арсенал” клубига мос келган бўларди. 28 ёшли вингер ҳали ҳам “Манчестер Юнайтед”га тегишли, бироқ у ўтган мавсумни ижара асосида “Барселона”да ўтказди. Футболчининг янги мавсумда қаерда ўйнаши ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.

“Мартинелли ва Троссард — жуда яхши футболчилар, аммо мен учун шуниси аёнки, улар ўз спорт формасининг чўққисида бўлган Рэшфорд даражасига ета олишмайди. Шу ёзда “Арсенал” кўп футболчилар билан шартнома имзолайди деб ўйламайман, лекин тўғрисини айтсам, Рэшфорд варианти жуда истиқболли кўринмоқда. Катта эҳтимол билан у “Барселона”га қайтишни афзал кўради, бироқ у ерга қайтмаса, курашга бошқа клублар қўшилади — бу эса “Арсенал” учун ажойиб имконият бўлади”, — дея инглиз ОАВлари Оуэннинг сўзларини келтирмоқда.

Маркус Рэшфорднинг “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 09:51, 12.06.2026.
Ўқилди: 281 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик