Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай - Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 АҚШ - Бельгия
06/07 23:59 Португалия - Испания

Ян Облак Италия топ-клубига ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клубига тегишли бўлган словениялик дарвозабон Ян Облак фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда.

Журналистнинг маълумотларига кўра, Туриннинг «Ювентус» клуби голкиперни ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Агар «Астон Вилла»дан аргентиналик Эмилиано Мартинес трансфери амалга ошмай қолса, «кекса синьора» Облакни қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўриши мумкин.

33 ёшли словениялик посбон 2014 йилнинг ёзидан буён Мадрид гранди шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг июнь ойи охирида якунига етади. Футболчининг трансфер бозоридаги нархи 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 10:44, 12.06.2026.
Ўқилди: 1097 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик