Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Усмон Дембеле Килиан Мбаппени танқидлардан омма олдида ҳимоя қилди

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси вингери Усмон Дембеле миллий жамоадаги шериги Килиан Мбаппе ҳақида фикр билдириб, «Реал» ҳужумчиси кўп ҳолларда ортиқча танқидга учраётганини таъкидлади.

«Одамлар унга нисбатан жуда адолатсиз муносабатда бўлишди. Биз Килианни танқид қилишга ҳаддан ташқари берилиб кетганмиз, ҳолбуки у ажойиб футболчи. Мбаппе майдон ташқарисида ҳам жуда яхши инсон, мен уни узоқ йиллардан бери танийман.

Баъзида одамлар уни ҳаддан зиёд қаттиқ танқид қилишади. Фақат гап Килиан Мбаппе ҳақида кетаётгани учун. Унга бунчалик қаттиқ муносабатда бўлиш керак эмас. Агар хоҳласа, бутсасининг боғичини боғласин. Хоҳламаса, боғламасин. Гетрисини тортиб юрсин ёки пастга тушириб кийсин. Буларнинг барчаси ортиқча!

Мбаппе, аввало, инсон. Шу билан бирга, у фавқулодда иқтидорга эга футболчи. У бизнинг етакчимиз, Франция терма жамоаси сардори ва жамоамиз учун жуда муҳим ўйинчи», — деди Дембеле. Унинг сўзларини Actu Foot нашри X ижтимоий тармоғида келтирди.

Манба: championat.com
Киритилди: 15:31, 12.06.2026.
Ўқилди: 701 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик