Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон 0-0 Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро 2-1 Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

«Брайтон» Вушкович учун 35 миллион евро таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

«Брайтон» клуби «Тоттенхэм»га 19 ёшли хорватиялик ҳимоячи Лука Вушковични сотиб олиш бўйича тахминан 35 миллион евролик таклиф юборди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

Футболчига Европанинг яна бир қатор клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда, бироқ Вушковичнинг ўзи фаолиятини ривожлантириш учун «Брайтон»ни энг маъқул вариант деб ҳисоблайди. Бу кўп жиҳатдан жамоа бош мураббийи Фабиан Хюрцелер билан боғлиқ бўлиб, футболчи у билан «Гамбург»даги ижара муддати орқали таниш.

Бундеслиганинг якунланган мавсумида ҳимоячи 28 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва Европанинг энг истиқболли футболчиларидан бири мақомини мустаҳкамлади. Шунингдек, Вушкович Хорватия терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун қайдномасига киритилган.

«Тоттенхэм» ушбу ўйинчини 2023 йилда «Хайдук»дан тахминан 12 миллион еврога сотиб олган эди, унинг шартномаси эса 2030 йилгача мўлжалланган. Футболчи ўз келажаги борасидаги якуний қарорни турнир (ЖЧ-2026) якунланганидан кейин қабул қилади.

Киритилди: 16:22, 12.06.2026.
Ўқилди: 697 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2974]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2614]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2533]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2471]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2316]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1953]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1853]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1833]

«Реал» Ямалнинг оёғини синдиришига бир баҳя қолган футболчини сотиб олмоқчи [1702]

«ПСЖ» «Барселона» футболчисини қўлга киритишга қатъий қарор қилди [1675]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик