Бирмингемнинг «Астон Вилла» клуби аргентиналик тажрибали дарвозабон Эмилиано Мартинес жамоани тарк этган тақдирда, унинг ўрнини ким билан тўлдириши маълум бўлди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Экрем Конур хабар бермоқда.
Манбанинг таъкидлашича, агар 33 ёшли Мартинес сотиб юборилса, «Астон Вилла» Италиянинг «Парма» клуби ҳамда Япония миллий терма жамоаси посбони Зион Судзукини сотиб олишга ҳаракат қилади.
Бироқ 23 ёшли иқтидорли голкипер учун кураш осон кечмайди. Сабаби, унинг ҳаракатларини «Бавария», «Наполи» ва «Манчестер Юнайтед» каби Европанинг гранд клублари ҳам диққат билан кузатиб бормоқда.
Нуфузли Transfermarkt портали маълумотларига кўра, айни пайтда япониялик дарвозабоннинг трансфер баҳоси 20 миллион еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Эмилиано Мартинеснинг Италиянинг «Ювентус» клуби билан 3 йиллик шартнома шартларини келишиб олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.













