Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-1 Миср
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана

«Милан» Маттиас Яйссле билан музокараларни қайта бошлади

Баҳо:
+ | -

«Милан» «Ал-Аҳли» бош мураббийи Маттиас Яйссле билан алоқаларни қайта тиклади. Бу ҳақда журналистлар Фабрицио Романо ва Маттео Моретто хабар бермоқда. Манбаларга кўра, томонлар аллақачон юзма-юз учрашув ўтказишган.

Бу қарор Оливер Гласнер номзоди атрофидаги мавҳумлик фонида қабул қилинди. Гласнернинг тайинланиши кўп жиҳатдан Ральф Рангникнинг клубга техник директор этиб келишига боғлиқ эди. Сўнгги маълумотларга кўра, германиялик мутахассис музокаралар чўзилиб кетганидан ҳафсаласи пир бўлган ва Австрия терма жамоасида қолишга қарор қилган.

Яйссле Осиё Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан «Ал-Аҳли» клубида муваффақиятли фаолият юритмоқда. Унинг «Милан»га ўтишини шартномасидаги 6 миллион евро миқдоридаги товон пули кўзда тутилган банд қийинлаштирмоқда.

«Милан»нинг бош мураббийи борасида якуний қарор ҳали қабул қилинмаган. Муқобил вариантлар сифатида Рубен Аморим, Арне Слот ва Маурисио Почеттино номзодлари ҳам тилга олинмоқда.

Киритилди: 01:49, 13.06.2026.
Ўқилди: 534 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик