Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

“Манчестер Юнайтед” АПЛдан бир йўла икки нафар ярим ҳимоячини сотиб олиши мумкин

Баҳо:
+-1 | -

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш устида иш олиб боришда давом этмоқда. Клуб “Вест Хэм” аъзоси Матеуш Фернандеш ва “Борнмут” футболчиси Алекс Скоттга бўлган қизиқишини сақлаб турибди.

Журналист Жеймс Дакернинг хабар беришича, “қизил иблислар” ҳар икки ярим ҳимоячи бўйича ҳам таклиф билан чиқишлари мумкин, бироқ бунинг учун улар аввал Мануэль Угартени сотиб юборишлари ва бошқа позициялардаги харажатларни қисқартиришлари керак бўлади.

Transfermarkt портали экспертлари 21 ёшли Фернандеш ва 22 ёшли Скоттнинг трансфер қийматини бир хил — 50 миллион еврога баҳолашмоқда. 25 ёшли Угарте эса улардан икки баробар арзонроқ туради.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Манчестер Юнайтед” “Аталанта” ва Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эдерсоннинг трансферини келишиб олган эди.

Киритилди: 06:42, 13.06.2026.
Ўқилди: 2384 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик