Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-1 Миср
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана

Артета ҳужумни кучайтириш йўлини топди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг “Арсенал” клуби “Ювентус” футболчиси Кенан Йилдизга даъвогарлар қаторида қолмоқда. Туркиялик ҳужумчи “канонирлар”нинг асосий трансфер мақсадларидан бирига айланди.

Журналист Саша Тавольерининг берган маълумотларига кўра, 21 ёшли ўйинчини инглиз гранди сафига қўшиб олишни шахсан бош мураббий Микель Артета истамоқда. “Арсенал” A Серия юлдузи учун тахминан 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

Бундан аввалроқ “Ювентус” Кенан Йилдизни сотиш вариантини умуман кўриб чиқмаслиги ва уни жамоанинг “даҳлсиз” аъзоси деб ҳисоблаши ҳақида кўп бор хабар берилган эди. Ҳужумчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган бўлиб, Transfermarkt порталидаги баҳоси 75 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 06:51, 13.06.2026.
Ўқилди: 811 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик