Кириш Регистрация
08/12 00:45 Наполи 2-1 Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид 0-2 Сельта
08/12 19:00 Пиза 0-1 Парма
08/12 22:00 Удинезе 1-2 Женоа
09/12 00:45 Торино 2-3 Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон 1-4 Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна 2-0 Леванте
09/12 15:00 Матида Зелвия 3-1 Ульсан Хёндэ
09/12 15:00 Виссел Кобе 2-2 Ченгду Ронгченг
09/12 17:15 Бурирам Юнайтед 2-2 Кангвон
09/12 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 0-0 Шангхай Порт
09/12 20:30 Қайрат - Олимпиакос
09/12 22:45 Бавария - Спортинг
10/12 01:00 Монако - Галатасарой
10/12 01:00 Аталанта - Челси
10/12 01:00 Барселона - Айнтрахт Ф
10/12 01:00 Интер - Ливерпуль
10/12 01:00 ПСВ - Атлетико
10/12 01:00 Тоттенхэм - Славия
10/12 01:00 Юнион - Марсель
10/12 15:00 Сеул - Мельбурн Сити
10/12 15:00 Санфречче Хиросима - Шангхай Шенхуа

«Навбаҳор» лагеридан хабарлар

Баҳо:
+ | -

14 сентябрь куни "Навбаҳор" Ўзбекистон чемпионатининг 18-туридан ўрин олган "Бухоро"га қарши ўйинни ўтказади. 3 сентябрдан буён жамоа мураббийлар штаби кунига икки махалдан машғулот ўтказиб келмоқда.

Кечаги машғулотда Аюбхон Гаппаров бетоблиги боис иштирок этолмаган бўлса, Акрам Бахриддинов номаълум сабабга кўра жамоа қароргоҳига келмади. Шунингдек Собир Ҳамидов, Абдураззоқ Жўраев, Абдулазиз Султонов ва Абдумалик Абдуллаев ўринбосарлар таркибига ўтказилгани учун машғулотда кўринишмади. Жаҳонгир Меҳмонов оёғида бироз жароҳати борлиги туфайли якка тартибда енгил машқлар бажарди. Шу сабабли ҳимоячини 9 сентябрь кунги "Пахтакор"га қарши назорат ўйинига жалб этмасликка қарор қилинди. Дарвозабон Павел Леус ҳам Тошкентга бормайдиган бўлди. "Шерлар" билан беллашув Қибрайда ўтказилади. Эртага соат 16.00 да "Навбаҳор" йўлга отланади. 

Бугунги машғулот узоқ масофадан тўпни аниқ ошириш устида ишлашдан бошланди. Сўнгра таркиб иккига бўлиниб, қисқача икки таймдан ўйин ўтказишди. Беллашувда сариқ либосли таркиб 5:2 ҳисоби билан зафар қучди. Александр Лупашконинг хет-триги ва Рўзим Аҳмедовнинг дубли "Сариқлар"га ғалаба келтирди. "Қизиллар"дан эса Аъзам Алиев ва иккинчи бўлимда "қизиллар"га қўшилиб олган дарвозабон Виктор Мочалов гол уришга муваффақ бўлдилар.

"Сариқлар": Виктор Мочалов (Ислом Жўраев) Ботир Тўрабоев, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Тимур Султонов, Ислом Исмоилов, Азим Аҳмедов, Ғайрат Жўраев, Александр Лупашко, Рўзим Аҳмедов.
"Қизиллар": Павел Леус, Рустам Аъзамов, Тимур Яфаров, Дурбек Умаралиев, Билол Шарофутдинов, Аъзам Алиев, Оятулло Мухитдинов, Соҳиб Абдуллаев.
Голлар: Алиев, (0:1). Лупашко, (1:1). Р.Аҳмедов, (2:1). Мочалов, (2:2). Лупашко, (3:2). Лупашко, (4:2). Р. Ахмедов, (5:2)

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 13:38, 08.09.2013.
Ўқилди: 3846 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.