Кириш Регистрация
10/09 19:00 Динамо 1-0 Қизилқум
10/09 19:00 Андижон 2-1 Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм 0-0 Сўғдиёна
10/09 21:45 Фенербахче 1-1 Рома
10/09 21:45 ПСВ 1-1 Шахтёр
10/09 23:59 Ман. Юнайтед 4-0 Сабаҳ
10/09 23:59 Бавария 5-0 Буде-Глимт
10/09 23:59 Комо 4-1 РБ Лейпциг
10/09 23:59 Славия 2-3 Ланс
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

ЖЧ-2026. Босния ва Герцеговина мураббийи: “Ҳаққоний натижа”

Баҳо:
+ | -

Босния ва Герцеговина терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 1-турида Канада билан дуранг (1:1) ўйнади. Боснияликлар бош мураббийи Сергей Барбарез ушбу натижани адолатли деб ҳисоблашини айтди.

“Ғалаба қозона олмаганингда доим афсус бўлади. Лекин реалист бўлишимиз керак, бизга бироз омад ҳам кулди. Менимча, 1:1 — ҳаққоний натижа. Асосий мақсадимиз бўлган гуруҳдан чиқиш вазифаси нуқтаи назаридан қарасак, бу очко — яхши натижа”, — деди Барбарез ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

“Мусобақа жадвали қандай кўриниш олиши мумкинлигини биламиз. Аммо биринчи ўйиндан кейиноқ ҳисоб-китоб қилиш вақти эмас. Кейинги иккита ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қилишимиз керак”, — дея қўшимча қилди у.

Босния ва Герцеговина терма жамоаси навбатдаги учрашувини 18 июнь куни Швейцарияга қарши ўтказади.

Киритилди: 07:38, 13.06.2026.
Ўқилди: 1349 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик