Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Хулиан Альварес «Реал»га ўтмайди

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альварес бу ёзда Мадриднинг «Реал» клубига ўтмайди. «Қаймоқранглилар» аргентиналик футболчи учун 150 миллион евро таклиф қилишган, бироқ рад жавобини олишган.

Журналист Фабрицио Романонинг маълумотларига кўра, Альвареснинг «Реал»га трансфери аниқ амалга ошмайди, келишув устида иш олиб борилмаяпти. Томонлар ўртасида бошқа ҳеч қандай алоқа йўқ.

Манбанинг таъкидлашича, «Барселона» 26 ёшли футболчига қизиқишни сақлаб турибди, ҳужумчининг ўзи ҳам Каталонияга кўчиб ўтиш ҳақида ўйламоқда. «Атлетико» эса ўз юлдузи билан хайрлашмоқчи эмас ва бу ҳақда бир неча бор, қолаверса, анча кескин шаклда оммага маълум қилган. Transfermarkt сайтида футболчининг нархи – 100 млн евро.

Киритилди: 08:03, 13.06.2026.
Ўқилди: 826 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик