Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай - Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 АҚШ - Бельгия
06/07 23:59 Португалия - Испания

«Ювентус» Йилдиз борасида «Арсенал»га жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -

Туриннинг «Ювентус» клуби Лондоннинг «Арсенал» клуби томонидан туркиялик ярим ҳимоячи Кенан Йилдизга бўлаётган қизиқишга муносабат билдирди.

The Athletic журналистларининг хабар беришича, «кекса синьора» раҳбарияти «канонирлар»га 21 ёшли вингер сотилмаслигини уқтирган. Шу сабабли, Англиянинг топ-клуби эътиборини бошқа вариантларга қаратишга қарор қилди.

Италия А Сериясининг якунланган мавсумида Кенан 36 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига ўнта гол ва олтита голли узатмани ёзиб қўйган эди.

Йилдиз ва «Ювентус» ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг июнь ойи якунига қадар мўлжалланган. Футболчининг бозор қиймати 75 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 12:21, 13.06.2026.
Ўқилди: 978 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик