Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Санчо «Манчестер Юнайтед»ни тарк этганидан кейин қаерда ўйнамоқчи эканлигини ҳал қилди

Баҳо:
+ | -

Вингер Жейдон Санчо тез орада расман эркин агентга айланади. «Манчестер Юнайтед» 30 июнь куни шартномаси якунига етадиган 26 ёшли футболчининг жамоадан кетишини аллақачон эълон қилган.

Fanatik нашри маълумотларига таяниб Transfer News Live хабар беришича, Туркиянинг «Бешиктош» клуби инглиз футболчисини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда, бироқ футболчининг ўзи фаолиятини Премьер-лига клубларидан бирида давом эттиришни афзал кўрмоқда.

Бундан олдинроқ матбуотда Санчога «Кристал Пэлас» томонидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Якунланган мавсумда Жейдон ижара асосида «Астон Вилла» таркибида тўп сурди ва барча мусобақаларда жами 39 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва учта голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Киритилди: 12:31, 13.06.2026.
Ўқилди: 841 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик