Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

«Тоттенхэм» жанубий америкалик ҳимоячи учун курашда «Ливерпуль» ва «Челси»ни ортда қолдирмоқда

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» клуби «Брюгге» ҳимоячиси Хоэль Ордоньесни ўз сафига қўшиб олиш курашида пешқадамга айланиб олди. Бундан аввалроқ мазкур футболчи «Ливерпуль» ва «Челси» эътиборини ҳам тортган эди, дея хабар бермоқда CaughtOffside.

Эквадор терма жамоасининг 22 ёшли аъзоси Ордоньес ўтган мавсумда «Брюгге» таркибида Бельгия чемпионига айланиб, Европанинг энг истиқболли ёш марказий ҳимоячиларидан бири сифатида ўзини кўрсата олди. Айни пайтда у ўз миллий терма жамоаси ихтиёрида — Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда.

Футболчи 2022 йилда «Индепендьенте» клубидан «Брюгге»га ўтган эди ва ҳозиргача Белгия клуби сафида барча турнирларда 125 дан ортиқ ўйинда майдонга тушишга улгурди. Ордоньеснинг амалдаги шартномаси 2028-29 йилги мавсум якунига қадар мўлжалланган бўлиб, унинг бозор қиймати 33 миллион еврога баҳоланмоқда.

«Брюгге» клуби футболчини сотиш борасида ҳеч қандай босимни ҳис қилаётгани йўқ ва трансферни фақат жиддий таклиф тушган тақдирдагина муҳокама қилишга тайёр.

Киритилди: 17:58, 13.06.2026.
Ўқилди: 235 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик