Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Матета «Милан»га амалга ошмай қолган трансфери ҳақида: «Бу энди ўтмишда қолди»

Баҳо:
+ | -

«Кристал Пэлас» ҳужумчиси Жан-Филипп Матета «Милан»га амалга ошмай қолган трансфери мавзусига бошқа қайтмаслигини маълум қилди.

Форвард ўтган қишда «Милан»га ўтишга жуда яқин эди, бироқ тиззасидаги жароҳат сабаб келишув барбод бўлганди. Натижада Матета бир ойга яқин майдондан ташқарида қолди, сўнгра сафга қайтди ва мавсумни Конференциялар лигаси финалидаги ғалаба голи билан якунлади.

«Милан» футболчи номзодига яна қайтиши мумкинлиги ҳақидаги янги хабарларга қарамай, Матета эътиборини ўтмишга қаратмаётганини шаъма қилди.

«Бу мен учун ғалати ва албатта, осон бўлмаган давр эди. «Милан»га ўтиш имконияти бор эди, лекин бу энди ўтмишда қолди. Агар Италияга кетганимда нима бўлишини билмайман», — дея Матетанинг сўзларидан иқтибос келтиради Sport Witness.

«Жароҳатдан сўнг фақат майдонга қайтадиган куним ва Жаҳон чемпионати учун терма жамоа қайдномасига кириш ҳақида ўйладим. Кўп меҳнат қилдим ва якунда бунга эришдим, соғ-саломатман», — дея қўшимча қилди у.

Ҳужумчи Лондон клуби сафида 200 дан ортиқ ўйин ўтказиб, 62 та гол урди ва аста-секин жамоанинг асосий фигураларидан бирига айланди.

Киритилди: 18:15, 13.06.2026.
Ўқилди: 191 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик