«Ньюкасл» «Манчестер Сити» дарвозабони Жеймс Траффорд номзодига яна қайтди. NewcastleWorld нашрининг хабар беришича, клуб футболчининг вакиллари билан аллақачон боғланган ва шу ёзда амалга оширилиши мумкин бўлган трансфер имкониятларини ўрганмоқда.
Манбага кўра, «қарғалар» 23 ёшли голкиперни 2024 ва 2025 йилларда ҳам сотиб олишга ҳаракат қилишган. Иккала ҳолатда ҳам Траффорд «Ньюкасл» билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган эди, бироқ «Манчестер Сити» қайта сотиб олиш ҳуқуқидан (опциясидан) фойдаланиб, ўз тарбияланувчисини жамоага қайтарган.
Инлизлик посбон «шаҳарликлар»нинг асосий дарвозабонига айланиши кутилганди, аммо Жанлуиджи Доннарумма «ПСЖ»дан кўчиб ўтганидан кейин унинг майдондаги вақти сезиларли даражада камайди. Траффорд 2025/26 йилги мавсумда барча турнирларда бор-йўғи 17 та ўйинда майдонга тушди.
Ҳозирда Англия терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган футболчи келажаги борасидаги қарорни турнир якунига қадар қабул қилмоқчи эмаслиги маълум. Transfermarkt портали унинг трансфер баҳосини 25 миллион еврога баҳоламоқда.













