Ҳужумчи Душан Влаҳович «Ювентус» сафида ўйнашда давом этиши мумкин. La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, Турин клуби ҳужумчи билан янги шартнома борасида музокараларни қайта бошлашга тайёр.
Бир нечта топ-клублар футболчининг юқори маош талаблари туфайли уни сотиб олишдан воз кечди. Шу билан бирга, «Ювентус» янги келишув бўйича музокараларни фақат ўз шартлари асосида давом эттирмоқчи.
Душан Влаҳович 2022 йилда «Фиорентина»дан «Ювентус»га 85 миллион евро эвазига ўтганди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.
2025/26 йилги мавсумда ҳужумчи Турин клуби сафида барча мусобақаларда 23 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Влаҳовичнинг бозор қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.













