Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-2 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

«Милан»да Аллегри билан яхшиликча хайрлашиш учун яна уч кун вақт бор

Баҳо:
+ | -

«Милан» клуби Массимилиано Аллегрига тегишли бўлган гонорарни тўлаб, мутахассис билан яхшиликча хайрлашиши учун яна уч кун вақт қолди, деб хабар бермоқда pianetamilan.it.

Сўнгги муддат — 16 июнь бўлиб, шу санада клуб келгуси мавсум учун A Сериядаги иштирокини расман тасдиқлаши керак. Агар вазият ўзаро келишув асосида ҳал этилмаса, у судлашиш даражасига ўтади, бу эса баҳс муваффақиятсиз якунланган тақдирда «Милан» учун бошқа қўшимча харажатларни келтириб чиқариши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Массимилиано Аллегри роппа-роса бир йил олдин клубни бошқарган эди, бироқ чемпионат якунини муваффақиятсиз ўтказди ва бунинг учун дарҳол лавозимидан маҳрум бўлди.

Киритилди: 17:15, 14.06.2026.
Ўқилди: 904 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик