Германия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган учрашувда Кюрасаони тор-мор этди.
Баҳс 14 июнь куни АҚШнинг Хьюстон шаҳридаги «NRG Stadium» стадионида бўлиб ўтди ва немисларнинг 7:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Германия терма жамоаси Жаҳон чемпионати финал босқичларида киритилган голлар сони бўйича Бразилия терма жамоасидан ўзиб кетиб, мутлақ рекордчига айланди — 239 га қарши 238 та гол.
ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг иккинчи турида Германия 20 июнь куни Кот-д'Ивуарга қарши майдонга тушса, учинчи турда, 25 июнь куни Эквадор билан куч синашади. Футбол бўйича Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика мамлакатларида бўлиб ўтмоқда ва 19 июль куни якунига етади.













