Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Куман: «Ғалаба қозона олмаганимиздан ҳафсалам пир бўлди, чунки икки бор ҳисобда олдинда бордик»

Баҳо:
+ | -

Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Рональд Куман 2026 йилги Жаҳон чемпионати финал босқичи гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Японияга қарши ўйиндаги дуранг (2:2) ҳақида фикр билдирди.

«Турнир давомида ўсиб боришимиз керак. Яхшироқ ўйнашимиз лозим. Албатта, биз илк ўйинда ғалаба қозонишни афзал кўрган бўлардик ва буни кутгандик ҳам, чунки икки марта ҳисобда олдинда бордик. Бу амалга ошмади, лекин бу энди ўйинимизни етарлича яхши бўлмаган деб ҳисоблаймиз дегани эмас. Менимча, учрашувда ижобий жиҳатлар анчагина бўлди, шундай экан, йўлимиз фақат юқорига қараб кетади.

Биринчи бўлимда Япония бизга олдинги чизиқда босим ўтказа олмади, балки бу бизга бўлган ҳурмат ёки қўрқув туфайлидир, аммо ҳисобда ортда қола бошлагач, улар буни уддалашди.

Биз биринчи голни урганимиздан кейин мудофаамиз қийинчиликларга дуч кела бошлади. Шунингдек, қанотларда босим ўтказиш билан боғлиқ муаммо ҳам юзага келди. Иккала гол ўтказиб юборилган вазиятда ҳам ёмон ҳимояландик.

Ғалаба қозона олмаганимиздан ҳафсалам пир бўлди, бунга икки бор ҳисобда олдинда борганимиз сабабчидир. Кўпчилик Японияга паст баҳо беради, лекин юзинчи марта айтяпман: агар уларни менсимасангиз, бу сизнинг муаммонгиз.

Ўйин олдидан Япониянинг кучига ҳаддан ташқари юқори баҳо берилган деб ўйлайсизми? Келинг, ким ҳақ эканлигини кўриш учун Жаҳон чемпионати якунигача кутиб турайлик», — дея мураббийнинг сўзларини келтиради ESPN нашри.

Иккинчи турда, 20 июнь куни Нидерландия Швецияга қарши майдонга тушади.

Киритилди: 08:29, 15.06.2026.
Ўқилди: 408 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик