Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Япониялик мухлислар Нидерландия билан ўйиндан сўнг трибуналардаги барча чиқиндиларни тозалаб кетишди

Баҳо:
+ | -

Япониялик мухлислар Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасида ўз терма жамоаси Нидерландия билан дуранг (2:2) ўйнаган учрашувдан сўнг, трибуналардаги барча чиқиндиларни йиғиштириб олишди.

ФИФА японияликларнинг барча чиқиндиларни пакетларга солиб, аренадан олиб чиқиб кетаётгани акс этган фотосуратларни эълон қилди. Бундай хулқ-атвор нафақат мухлислар, балки Кун чиқар мамлакат футболчилари учун ҳам анъанавий тус олган.

Хусусан, Россияда бўлиб ўтган ЖЧ-2018 мусобақасида Япония терма жамоаси футболчилар томонидан чиннидек тозалаб қўйилган кийиниш хонаси суратини ижтимоий тармоқларга жойлаштирган эди.

Эслатиб ўтамиз, Нидерландия ва Япония ўртасидаги учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Навбатдаги ўйинда Япония Швециядан йирик ҳисобда (1:5) мағлуб бўлган Тунисга қарши майдонга тушади.

Гуруҳнинг иккинчи учрашувида эса Нидерландия терма жамоаси гуруҳ пешқадами — шведларга қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 12:13, 15.06.2026.
Ўқилди: 788 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик