Мадриднинг «Реал» клуби янги бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоанинг собиқ футболчиларидан бирини ўз мураббийлар штабига таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда Marca газетаси журналистлари хабар тарқатмоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, «The Special One» лақабли мураббийнинг штабидан германиялик собиқ футболчи Сами Хедира жой олиши мумкин. Ушбу ярим ҳимоячи 2010 йилдан 2015 йилгача «қироллик клуби» шарафини ҳимоя қилган.
Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо яқиндагина «қаймоқранглилар» бошқарувига қайтди. Португалиялик мутахассис «Реал» билан уч йилга мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзолаган.
Якунланган мавсумда Мадрид гранди муваффақиятсиз иштирок этди ва ҳеч бир совринни қўлга кирита олмади.













