Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти яқинда Марокашга қарши бўлиб ўтган ўйиндаги дуранг натижа ҳақида фикр билдирди.
Гуруҳ босқичининг 1-тури доирасида бўлиб ўтган ушбу жамоалар учрашуви 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Ўйинда голларга Исмаэль Сайбари ва Винисиус Жуниор муаллифлик қилишди.
«Кеча биз Жаҳон чемпионатидаги илк қадамимизни ташладик. Бразилия шарафини ҳимоя қилаётганимиздан мамнунмиз ва фахрланамиз. Бу фақат бошланиши. Меҳнат қилишда давом этамиз ва навбатдаги ўйинларни интизорлик билан кутамиз», — деб ёзиб қолдирди Анчелотти ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
«Пентакампеонлар» (беш карра жаҳон чемпионлари) 2-тур доирасида 20 июнь куни Гаитига қарши майдонга тушадилар, 25 июнда эса гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинида Шотландия билан куч синашадилар.













