Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Испания терма жамоаси ЖЧ-2026 даги илк ўйин олдидан Ямал борасида бир қарорга келди

Баҳо:
+ | -

Испания миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувига тайёргарлик кўрмоқда. Бугун Луис де ла Фуэнте шогирдлари гуруҳ босқичи 1-тури доирасида Кабо-Верде терма жамоасига қарши майдонга тушадилар.

«Барселона» вингери Ламин Ямал, аввалроқ хабар берилганидек, жароҳатидан тўлиқ қутилиб, умумий гуруҳ машғулотларига қайтган бўлса-да, бўлажак баҳсда асосий таркибда майдонга тушмайди. «Қизил фурия» бош мураббийи 18 ёшли футболчининг жисмоний ҳолати «идеал даражада» эканига қарамай, уни учрашув давомида захирадан ўйинга қўшишни режалаштираётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда ESPN.

Испания ва Кабо-Верде ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади. Испанияликлар 21 июнь куни Саудия Арабистони билан куч синашса, 27 июнда гуруҳ босқичининг сўнгги турида Уругвайга қарши баҳс олиб боришади.

Киритилди: 13:09, 15.06.2026.
Ўқилди: 836 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик