Аргентина терма жамоасининг ҳужумчиси Лионель Месси сонидан олган жароҳатидан фориғ бўлди ва Жаҳон чемпионати 2026 гуруҳ босқичининг биринчи туридан ўрин олган Жазоир терма жамоасига қарши ўйинда майдонга тушишга тайёр. Бу ҳақда El Desmarque журналистлари хабар бермоқда.
Манбанинг таъкидлашича, 38 ёшли форвард «альбиселесте» таркибида илк дақиқалардан майдонга тушади.
Аргентина ва Жазоир терма жамоалари ўртасидаги учрашув чоршанба, 17 июнь куни бўлиб ўтади ва бош ҳакамнинг старт ҳуштаги Тошкент вақти билан соат 6:00 да янграйди.
Шунингдек, гуруҳ босқичида Австрия ва Иордания терма жамоалари ҳам аргентиналикларга рақиблик қилади.













