Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Арсенал» Франция терма жамоаси ярим ҳимоячисининг агенти билан музокараларни бошлади

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Арсенал» клуби «Рома» хавбеки Ману Коне трансфери устида иш бошлади. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Қайд этилишича, лондонликлар футболчи ҳақида маълумот сўрашган. Шунингдек, Англия гранди Коненинг агенти билан ҳам музокараларга киришган. Футболчининг «Рома» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Якунланган мавсумда Ману Коне 37 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди. Ярим ҳимоячининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади. Футболчи ҳозирда Франция терма жамоаси сафида ЖЧ-2026 мусобақасида иштирок этмоқда.

Киритилди: 15:27, 15.06.2026.
Ўқилди: 638 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик