«Ювентус» ярим ҳимоячиси Кефрен Тюрам АПЛга кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Tuttojuve нашри маълумот тарқатмоқда.
Футболчига Англиянинг иккита топ-клуби даъвогарлик қилмоқда. Тюрамнинг хизматларига «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» клублари қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, ярим ҳимоячини «Галатасарай» ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Якунланган мавсумда Кефрен Тюрам «Ювентус» сафида 45 та учрашувда майдонга тушди. Ушбу баҳсларда хавбек тўртта гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt футболчининг трансфер қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.













