Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон 2-2 Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

«Уругвайдан очко олиш — ижобий натижа» — Георгиос Донис Саудия Арабистонининг ЖЧдаги илк ўйини ва гуруҳ фаворитлари ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийи Георгиос Донис 2026 йилги Жаҳон чемпионати финал босқичи гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Уругвай билан ўйиндаги дуранг (1:1) ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Уругвай — жуда шиддатли ва кучли жамоа. Футболчилари катта тажрибага эга, захира ўриндиғи ҳам кенг. Шундай рақибга қарши баҳсда бир очко олиш — бу ижобий натижа.

Мен ўз жамоамни янада яқинроқдан билишим керак. Рақобатбардош жамоа шакллантиришим лозим ва бунинг учун бизга вақт кераклиги мутлақо мантиқий ҳолдир. Бугунги натижа бизга устунлик беради.

Испания билан ўйиндаги дуранг (Кабо-Верде билан баҳс назарда тутилмоқда) ушбу Жаҳон чемпионатидаги энг катта сюрприз бўлиши мумкин. Кабо-Верде терма жамоаси жуда рақобатбардош ва кучли эканлигини кўрсатди. Шунга қарамай, гуруҳ фаворитлари ўзгаргани йўқ. Булар — Испания ва Уругвай», — дея 56 ёшли грециялик мутахассиснинг сўзларини келтиради AP ахборот агентлиги.

Ҳозирда Саудия Арабистони терма жамоаси ЖЧ-2026 «H» гуруҳи турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. 21 июнь куни жамоа Испанияга қарши майдонга тушади.

Киритилди: 09:03, 16.06.2026.
Ўқилди: 444 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик