Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«ПСЖ» ярим ҳимоячи билан янги шартнома борасида келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ»нинг 20 ёшли хавбеки Сенни Маюлу Франция чемпиони билан меҳнат шартномасини узайтиради. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, Маюлунинг парижликлар билан янги шартномаси 2031 йилнинг июнь ойигача мўлжалланади. Келишув яқин орада тўлиқ ёпилиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, Англия Премьер-лигасининг иккита топ-клуби ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишни истаган, бироқ Маюлунинг ўзи «ПСЖ»да қолишга қарор қилган.

Якунланган мавсумда Маюлу барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини олти бор ишғол қилди ва бешта голли узатма муаллифига айланди.

Нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари футболчини 40 миллион еврога баҳолашмоқда.

Киритилди: 11:57, 16.06.2026.
Ўқилди: 1089 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик