«Лилль» клубининг марказий ярим ҳимоячиси Аюб Буадди Мадриднинг «Реал» клуби қизиқишлар доирасига тушган. Бу ҳақда журналист Мигел Серрано хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, «Реал» 18 ёшли марокашлик футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда ва унинг ўсишини анчадан бери кузатиб келмоқда.
Якунланган мавсумда Буадди барча мусобақаларда жами 42 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.
Буаддининг «Лилль» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали мутахассислари футболчининг трансфер баҳосини 50 миллион еврога баҳоламоқда.













