Мадриднинг «Реал» клуби 29 ёшли ярим ҳимоячиси Дани Себальос жамоани тарк этмоқчи. Бу ҳақда Diario AS нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, Себальоснинг хизматларига Испаниянинг «Бетис» клуби қизиқиш билдирмоқда. Қайд этилишича, «Реал»нинг ўзи ҳам испаниялик футболчини қўйиб юборишга тайёр ва келгуси трансферларни молиялаштириш учун ушбу келишувга тезроқ нуқта қўймоқчи.
Якунланган мавсумда Себальос барча турнирларда жами 23 та учрашувда майдонга тушди, бироқ самарали ҳаракатлари билан ажралиб тура олмади.
Ярим ҳимоячининг «Реал» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Transfermarkt мутахассислари футболчини 7 миллион еврога баҳоламоқда.













