Кириш Регистрация
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон 2-2 Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия
18/06 21:00 Чехия - ЖАР
18/06 23:59 Швейцария - Босния-Герцеговина

«Манчестер Юнайтед» «Фулхэм» ярим ҳимоячисини кўзламоқда

Баҳо:
+ | -

«Фулхэм»нинг таянч ярим ҳимоячиси Сандер Берге «Манчестер Юнайтед»нинг қизиқишлар доирасига тушиб қолган. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, «қизил иблислар» 28 ёшли норвегиялик футболчини сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, бундан икки йил аввал «Фулхэм» Бергени 29 миллион еврога сотиб олган эди ва эндиликда унинг сотувидан фойда кўришни истамоқда.

Якунланган мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларни инобатга олган ҳолда 39 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришди.

Бергенинг «дала ҳовлилилар» билан шартномаси 2029 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари футболчининг трансфер баҳосини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 16:41, 16.06.2026.
Ўқилди: 684 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик