Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 0-1 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Баркола: «Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқсам, гол уришимни билардим»

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси вингери Брэдли Баркола Сенегалга қарши жаҳон чемпионати учрашувида гол урганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Ўйин 3:1 ҳисобида якунланди.

«Мураббий бизга захирадан майдонга тушадиган футболчиларнинг аҳамияти ҳақида кўп гапирганди. Бизда кўплаб бўш ҳудудлар юзага келишини билардик. Захира ўриндиғида ўтирганимизда голли вазиятларни муҳокама қилгандик. Агар менда дарвозабон билан бирга-бир вазият юзага келса, гол уришимни билардим», — дея футболчининг сўзларини келтиради M6.

«Мбаппе? Биз у учун жуда хурсандмиз. У бизнинг сардоримиз, нима қилиши кераклигини яхши билади. Бизни жуда қаттиқ қўллаб-қувватлайди. Унинг дубль қайд этгани бизни ҳам кўпроқ гол уришга руҳлантириши табиий. Бу ҳам у учун, ҳам жамоа учун жуда яхши», — дея таъкидлади Баркола.

23 июнь куни французлар гуруҳ босқичи доирасида Ироқ билан ўйнашади, яна 3 кундан кейин эса Норвегияга қарши майдонга тушишади.

Киритилди: 03:11, 17.06.2026.
Ўқилди: 519 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5535]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4576]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3329]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3201]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3064]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3008]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2841]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2510]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2401]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2266]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик