Кириш Регистрация

Мбайе ЖЧ-2026 учрашувидаги голидан сўнг Африка футболи тарихига кирди

Баҳо:
+ | -

Сенегал терма жамоаси ҳужумчиси Ибраима Мбайе жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг ёш африкалик ва сенегаллик тўпурарга айланди. Бу ҳақда Senego нашри хабар бермоқда.

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Франция терма жамоасига қарши ўйин вақтида Мбайе 18 ёш-у 142 кунлик эди. Аввалги рекорд кимга тегишли бўлганига манба аниқлик киритмаган.

Мбайе иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда гол уришга муваффақ бўлди. У майдоннинг ўнг томонидан жарима майдончасига ёриб кирди ва ҳеч қандай қаршиликсиз дарвозанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олди. Орадан кўп ўтмай, французлар жавоб голини уриб, якуний ҳисобни ўз фойдаларига 3:1 кўринишига келтиришди.

Клуб даражасида Мбайе «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилади. Ўтган мавсумда у асосий таркибда 30 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 2 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 03:54, 17.06.2026.
Ўқилди: 795 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик