Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Почеттино МЛС тизимини рақобат муҳити йўқлиги учун танқид қилди

Баҳо:
+2 | -

АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино Америка спортининг ўзига хос хусусиятлари футболчиларда ғолиблик психологияси шаклланишига тўсқинлик қилаётганини айтди. Унинг фикрича, МЛС тизими жамоалар ва футболчилар учун етарлича босим яратмайди.

«Уларнинг маданияти — шунчаки ўйин. Улар ўйнашни хоҳлашади. Биз авваллари уларга айтардик: «Йигитлар, футбол ўйнаш бошқа нарса, рақобатлашиш эса бутунлай бошқа нарса». Бу иккита тубдан фарқ қиладиган спорт туридир.

Улар ўйин маданиятида улғайишган. Нима учун? Агар сиз МЛС клубини ташкил қилсангиз ва уч ойдан кейин бирорта ҳам ғалабангиз бўлмаса, охирги ўринда бораётган бўлсангиз-у, лекин қуйи лигага тушиб кетиш ёки юқори лигага чиқиш тизими бўлмаса, халқаро рақобат бўлмаса, бунинг қандай оқибати бўлиши мумкин? Америка спорти ютқазганларни мукофотлайди! Футбол эса бошқача. Агар сиз ғалаба қозонмаган одамни мукофотласангиз... Агар мақсадлар бўлмаса, мен курашмайман. Агар ютқазсам нима бўлади? Ҳеч нарса. Шунчаки мураббийни ишдан бўшатишади холос», — дея мураббийнинг сўзларини келтирмоқда El Pais.

Жума куни АҚШ ва Австралия терма жамоалари ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи учрашувида тўқнашадилар. Ўйин Сиэтлда бўлиб ўтади.

Киритилди: 07:24, 17.06.2026.
Ўқилди: 599 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик