Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ЖЧ-2026 1-туридан ўрин олган Жазоирга қарши учрашувнинг 17-дақиқасида ҳисобни очди, 60-дақиқада дублни расмийлаштирди, 76-дақиқада эса хет-трик қайд этди.
Энди «Интер Майами»нинг 38 ёшли футболчиси ҳисобида фаолияти давомида ўтказилган 1157 та ўйинда 914 та гол мавжуд. У «Барселона» таркибида 672 та, Аргентина терма жамоасида 120 та, «Интер Майами»да 89 та ва «ПСЖ» сафида 32 та гол урган. Шунингдек, Лионель 414 та голли узатмага ҳам муаллифлик қилган.
«Ан-Наср» клубида тўп тепаётган Криштиану Роналду эса фаолияти давомида клублар ва Португалия терма жамоаси сафида жами 1323 та учрашувда 973 та гол киритган.













