Роппа-роса 32 йил муқаддам, 1994 йилнинг 17 июнь куни ўн бешинчи Жаҳон чемпионати — АҚШ майдонларида ўтказилган илк мундиал бошланган. Очилиш маросими Чикаго шаҳрида бўлиб ўтган ва ўша ерда Германия ҳамда Боливия терма жамоалари ўртасидаги илк учрашув ўтказилган. Ўша пайтларда турнирни амалдаги жаҳон чемпиони бўлган терма жамоа очиб берар эди. 2006 йилдан бошлаб эса очилиш ўйинида мезбон мамлакат жамоаси иштирок этиб келмоқда.
Бундан аввал қаторасига уч марта финалга чиққан немислар ушбу мундиалнинг ҳал қилувчи баҳсигача етиб бора олишмади — улар чорак финалда Болгарияга имкониятни бой бериб, турнирни тарк этишди. Мусобақада прагматик футбол намойиш этган Бразилия терма жамоаси ғолиб чиқди ва улар финалда италияликларни пенальтилар сериясида мағлуб этишди.













