«Вест Хэм» клубининг 24 ёшли вингери Крисенсио Саммервилль фаолиятини «Пари Сен-Жермен»да давом эттириши мумкин.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг таъкидлашича, парижликлар футболчининг клубдаги айни дамдаги ҳолатини билиш мақсадида Саммервилль бўйича сўров юборишган. Шунингдек, нидерландиялик футболчига «Манчестер Юнайтед» ва Англия Премьер-лигасининг яна бир нечта клублари қизиқиш билдирмоқда.
Якунланган клуб мавсумида Саммервилль «Вест Хэм» билан биргаликда АПЛни тарк этиб, Чемпионшипга равона бўлди. Футболчи мавсум давомида 34 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та гол ва 5 та голли узатмани ёздириб қўйди.
Transfermarkt портали мутахассислари Саммервилльнинг трансфер қийматини 35 миллион еврога баҳолашмоқда.













