Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-2 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

«Манчестер Сити» икки ярим ҳимоячи учун 300 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлайди

Баҳо:
+ | -

Англиянинг амалдаги вице-чемпиони «Манчестер Сити» клуби «Ньюкасл» ярим ҳимоячиси Сандро Тонали ҳамда «Ноттингем Форест» хавбеки Эллиот Андерсонни сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

«Шаҳарликлар» Андерсоннинг трансфери бўйича аллақачон анчадан бери музокаралар олиб боришмоқда, бироқ манбанинг таъкидлашича, энди улар Тоналини ҳам ўз сафларига қўшиб олмоқчи. Айни пайтда италиялик футболчининг трансферига Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби жуда яқин турибди, аммо «Манчестер Сити» битимни бузиб, футболчини илиб кетишга тайёр.

Хабар қилинишича, «Манчестер Сити» Тонали ва Андерсонни сотиб олиш учун тахминан 311 миллион евро сарфлаши мумкин.

Ортда қолган мавсумда Тонали барча мусобақаларда 53 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Андерсон эса 50 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 5 та ассист ёздириб қўйган.

Киритилди: 00:22, 18.06.2026.
Ўқилди: 2996 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик