Кириш Регистрация
18/06 01:00 Англия 4-2 Хорватия
18/06 04:00 Гана 1-0 Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон 1-3 Колумбия
18/06 21:00 Чехия 1-1 ЖАР
18/06 23:59 Швейцария 4-1 Босния-Герцеговина
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ - Австралия
20/06 03:00 Шотландия - Марокаш
20/06 05:30 Бразилия - Гаити
20/06 08:00 Туркия - Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция

«Барселона» «Реал» раҳбари Переснинг сўзлари юзасидан баёнот берди

Баҳо:
+ | -

Жоан Лапорта расман ўз лавозимига киришгунига қадар «Барселона» президенти вазифасини бажариб турган Рафа Юсте Ла Лига президенти Хавьер Тебас, Испания Қироллик футбол федерацияси президенти Рафаэль Лузан ҳамда Ҳакамлар техник қўмитаси раҳбари Франсиско Сотога расмий хат йўллади. Бунга «Реал» раҳбари Флорентино Переснинг баёнотлари сабаб бўлди. Бундан олдинроқ Перес «Барселона»ни «Негрейра иши» доирасида кўп йиллар давомида ҳакамликни сотиб олиб келганликда айблаган эди.

«Барселона» ушбу шарҳлар ҳақиқатга тўғри келмаслигидан ташқари, Испания чемпионатининг шаъни ва имижига, шунингдек, умуман ҳакамлар ҳамжамиятига қилинган жиддий тажовуз деб ҳисоблайди ҳамда Испаниядаги профессионал футболнинг обрўси ва нуфузига путур етказади», — дейилади «Барселона» клуби баёнотида.

«Барселона» юқоридаги ташкилотларни футбол обрўсини ҳимоя қилишга чақирди. Каталонияликлар бундан аввал ҳам Флорентино Пересни ўз сўзларидан воз кечишга чақириб, тинчлик битими бўйича шикоят юборишганини эслатиб ўтишди. Агар бу амалга ошмаса, «кўк-анорранглилар» судга мурожаат қилишади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Барселона» Негрейрага тўланган маблағлар ҳакамларнинг қарорлари учун эмас, балки ҳакамлик бўйича таҳлилий ҳисоботлар учун берилганини маълум қилган эди.

Киритилди: 00:43, 18.06.2026.
Ўқилди: 1161 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик