«Ливерпуль» клуби «РБ Лейпциг»нинг 19 ёшли вингери Ян Диомандени ўз сафига қўшиб олиш ҳаракатларини давом эттирмоқда.
Журналист Экрем Конурнинг таъкидлашича, мерсисайдликлар Диоманде трансфери бўйича музокаралар жараёнини тезлаштиришган. Жамоанинг янги бош мураббийи Андони Ираола ёш иқтидор эгасининг ўйинига қойил қолган ва уни ўз лойиҳаси учун идеал футболчи деб ҳисобламоқда. Кот-д'Ивуарлик вингерга «ПСЖ» ҳам қизиқиш билдирмоқда, бироқ «Ливерпуль» бу пойгада рақибини ортда қолдиришга қатъий қарор қилган.
Манбанинг берган маълумотларига кўра, Германия клуби Диоманденинг сотувидан тахминан 130 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Якунланган клуб мавсумида вингер барча мусобақаларда 36 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 9 марта шерикларига голли узатма етказиб берди.













