Ҳужумчи Неймар тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. Юлдуз форвард чоршанба куни Бразилия терма жамоасининг умумий гуруҳидаги машғулотларига қайтди. Бошқа футболчилар 34 ёшли Неймарни «жонли коридор» ташкил қилган ҳолда кутиб олишди. Бу ҳақдаги маълумот ва сурат билан The Touchline нашри бўлишди.
Бундан бир кун аввал Неймар майдонда жиддий чекловлар билан машқ қилган эди. Энди эса ҳужумчи тўлақонли машғулотларга киришди. Шунга қарамай, бу Неймар Бразилия терма жамоасининг энг яқин ўйинидаёқ майдонга туша олади дегани эмас. Футболчи ҳали оптимал жисмоний ҳолатини (формасини) тиклаб олиши керак.
Бразилия терма жамоаси 20 июнь куни Гаитига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 05:30 да бошланади.













